Япония Ер ресурслари, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирининг ўринбосари Масару Ишида билан бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Япония ўртасида қўрилиш соҳасида иккитомонлама алоқаларни ўрнатиш, Япониянинг кўп қаватли зилзилабардош биноларни лойиҳалаштириш, қуриш нормалари ва қоидаларини, қурилиш технологияларини хамда шаҳаросозлиқ стандартларини ўрганиш ва бу асосида миллий стандартларини қайта ишлаб чиқиш каби масалалар мухокама қилинди.
Қурилиш соҳасида Япониянинг мутахассисларини республикага жалб қилиш, хамда махаллий ишчиларнинг Японияда малакасини ошириш, соҳасида кадрларни тайёрлаш каби масалалар бўйича келишувларга эришилди.
Ер ресурслари, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирининг ўринбосари М.Ишида Ўзбекистон Республакасида қурилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар, амалга оширилаётган йирик қурилишларга қизиқиш билдирди. Ўзбекистон делегацияси томонидан республикада Япониянинг стандартлари, лойиҳаси ва талаблари асосида намуна сифатида бино қуриш бўйича билдирган таклифини М.Ишида кўллаб қуватлади ва бу борада барча зарур ёрдам беришга тайёрлигини айтиб ўтди. Музокарар якуни билан М.Ишидага барча мухокама қилинган йўналишларда вазирлик томонидан хамкорликни қўллаб қўватлаши тўғрисида ишонтирди.