Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 11/05/2022 Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ФАОнинг Европа минтақавий конференсиясида маъруза қилди
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ФАОнинг Европа минтақавий конференсиясида маъруза қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Европа минтақавий конференсиясининг 33-сессияси бўлиб ўтмоқда. Конференция ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги барча аъзолари учун очиқ.

Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган Минтақавий конференция расмий форум бўлиб, унинг доирасида Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги ФАОга аъзо барча мамлакатларнинг қишлоқ хўжалиги вазирлари ва бошқа юқори даражадаги расмийлари озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш масалаларини муҳокама қилиш учун йиғилишади ва бу билан минтақанинг озиқ-овқат тизимлари барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшишади.

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев конференцияда сўзга чиқиб, ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий конференциясининг 32-сессияси якунлари бўйича маъруза қилди. Вазир 2020-йил ноябр ойида мазкур конференциянинг 2022-йилгача раиси этиб сайланган эди.

Владимир Рахманин, ФАО бош директори ўринбосари ҳамда Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили таъкидлаганидек, “Вазир Ходжаев ўз нутқида Ўзбекистонда ўзи раислик қилган ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий конференциясининг 32-сессияси доирасида олиб борилган ишларнинг барча жиҳатларини акс эттириб берди. Шу нуқтаи назардан, у озиқ-овқат хавфсизлиги, агро-озиқ-овқат тизимлари ва бошқа кўплаб соҳаларга оид масалаларга тўхталди. Вазир, шунингдек, минтақа давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик ва ФАО билан ҳамкорлик муҳимлигини ҳам таъкидлаб ўтди. ФАО минтақавий бюроси 2020-2022-йилларда минтақавий конференсияга самарали ва конструктив раислик қилгани учун вазир Ходжаевга миннатдорчилик билдиради. Биз Ўзбекистон билан минтақавий ва глобал миқёсда самарали ҳамкорликни давом эттиришдан умидвормиз”.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг