Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Рискларни бошқариш бўйича халқаро ишчи гуруҳига (IORWG) аъзо бўлди. Бу ҳақда регуляторнинг матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу Гуруҳга аъзо бўлиш орқали Марказий банк етакчи хорижий марказий банклар билан операцион хатарларни бошқариш борасидаги илғор тажриба алмашиш юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда хатарларни бошқариш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириб бориш имконини беради.
IORWG – бу марказий банклар фаолиятидаги операцион рискларни бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган халқаро ташкилот ҳисобланади. Гуруҳ 2005-йилда ташкил этилган бўлиб, гуруҳ фаолияти Испания банки ва Филадельфия Федерал захира банки томонидан мувоффиқлаштирилади. Бугунги кунда Гуруҳ таркибига 125 та марказий банклар ва регуляторлар аъзо бўлиб, шу жумладан Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон марказий банклари ҳам ушбу Гуруҳ аъзолари ҳисобланади.