Валюта курслари 12/03/2025
$1 – 12931.94
UZS – -0.06%
€1 – 14107.45
UZS – 0.37%
₽1 – 150.18
UZS – 3.13%
Қидириш
Ўзбекистон 20/12/2024 Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Орифжон Файзиев Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

О.Файзиев 1982 йил Бухоро вилоятида туғилган. У 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2004 йилда банк соҳасида бошлаб, 2009-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирилиги тизимида, 2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигида, 2019-2022 йилларда Давлат солиқ қўмитасида бошқарма бошлиғи ўринбосари, департамент директори, 2023 йилдан тайинловга қадар Агентликнинг Суғурта бозорини ривожлантириш департаменти бошлиғи лавозимида олиб борган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг