Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 16/02/2024 Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг «яшил энергетика секцияси»да илк бор «яшил энергия» сертификатлари сотила бошлади
Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг «яшил энергетика секцияси»да илк бор «яшил энергия» сертификатлари сотила бошлади

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ биржа савдоларида мазкур сертификатларнинг сотувчиси сифатида иштирок этмоқда. Хусусан, сотувчи томонидан биржада сертификатлар учун стандарт биржа шартномаси очилган. Бир дона «яшил энергия» сертификати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда 1000 кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайди.

Ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра, биржа орқали 26,7 млн сўмлик дастлабки 2000 та сертификатлар сотилди. Сертификат бўйича биржада шаклланган дастлабки биржа котировкаси бир дона сертификат учун 13 360,0 сўмни ташкил қилди.

Сертификатлар бўйича ўтказилаётган биржа савдоларида харидор сифатида якка тартибдаги тадбиркорлар, маҳаллий корхоналар ёки хорижий компаниялар эркин иштирок этишлари мумкин.

«Яшил энергетика» сертификатларини биржа савдолари орқали сотилиши қайта тикланувчи энергия лойиҳаларини амалга ошириш учун қўшимча молиялаштириш манбаларини шакллантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз маҳсулотларини Европа ва бошқа ривожланган давлатлар бозорларига экспорт қилишда имтиёзлардан фойдаланиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 майдаги ПҚ-156-сон Қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида «яшил энергия» сертификатлари тизими жорий этилди ва Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси биржа савдоларида «яшил энергия» сертификатларини сотишга мўлжалланган алоҳида «яшил энергетика секцияси» ташкил қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур тизимнинг тартибга солувчи масъул орган (эмитент) сифатида Халқаро қайта тикланувчи энергия манбаларини сертификатлаш ташкилоти (I-REC) аккредитациясидан ўтган.

Юртимизда фаолият юритаётган «УЗБАТ» АЖ қўшма корхонаси биржа савдолари орқали «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг 2000 дона «яшил энергия» сертификатларини харид қилди.

Куни кеча ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра, биржа орқали 26,7 млн сўмлик дастлабки 2000 та сертификатлар сотилди. Сертификат бўйича биржада шаклланган дастлабки биржа котировкаси бир дона сертификат учун 13 360,0 сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, «Яшил энергия» сертификати қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи электрон ҳужжат ҳисобланади.

I-REC (Халқаро қайта тикланувчи энергия манбаларини сертификатлаш ташкилоти) сертификатлари GHGP, CDP, RE100, ISO ва бошқалар каби барқарор ривожланишнинг халқаро стандартларига мувофиқ берилади. Электр энергияси истеъмолчилари улардан ушбу стандартлар талабларига жавоб бериш, шунингдек корпоратив ижтимоий жавобгарлик соҳасидаги мақсадларига эришиш учун фойдаланишлари мумкин. Шунингдек, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтиришга ҳисса қўшиш имконини беради. Бу, ўз навбатида, уларнинг экологик нуфузини яхшилашга ва янги истеъмолчиларни жалб қилишга ёрдам беради. Шу билан бирга, экспорт компаниялари учун янги бозорга кириш, ўз маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш, халқаро бозор талабларига мувофиқлаштириш ҳамда белгиланган божхона имтиёзларига эга бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг