Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Иқтисод 28/12/2024 Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон Республикалари ўртасида “Яшил йўлак” лойиҳаси доирасида таъсис шартномаси имзоланди

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон Республикалари ўртасида “Яшил йўлак” лойиҳаси доирасида таъсис шартномаси имзоланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 27 декабрь куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон Давлат раҳбарлари томонидан 2024 йил 13 ноябрь куни имзоланган (https://t.me/minenergy_uz/13608) Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон Республикалари ўртасида “яшил” энергия ишлаб чиқариш ва узатиш” лойиҳаси бўйича битимни амалга ошириш мақсадида мамлакатларнинг тизим операторлари (Ўзбекистон Республикасидан — “Ўзбекистон миллий тармоқлари” АЖ, Қозоғистон Республикасидан — “КЕГОC” АЖ, Озарбайжон Республикасидан — “Азеренержи” ОАЖ) томонидан таъсис шартномаси имзоланди.

“Яшил йўлак” деб ҳам аталадиган ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Европа Иттифоқининг “Яшил битим” каби янги ташаббусларини ҳисобга олган ҳолда савдо имкониятларини оширади.

Ушбу лойиҳа энергетика тизимларимиз барқарорлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради, шунингдек, “яшил” инвестициялар орқали иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича экологик мақсадларимизга катта ҳисса қўшади.

Томонлар Озарбайжоннинг Боку шаҳрида лойиҳани амалга ошириш бўйича қўшма корхона ташкил этиш таклифини қабул қилдилар. Хусусан, “CЕСИ” компанияси лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш учун консалтинг компанияси сифатида иштирок этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг