Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 24/04/2019 Ўзбекистон қўшни давлатлар билан сув лимити бўйича келишувга эришди
O'zbekiston qo'shni davlatlar bilan suv limiti bo'yicha kelishuvga erishdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари билан 2019 йилги вегетация даврида Сирдарё ва Амударё ҳавзалари бўйича сув лимитлари тўғрисидаги келишувга эришди.

19 апрель куни Тошкентда Сув хўжаликларининг давлатлараро мувофиқлаштириш комиссиясининг 76-мажлиси бўлиб ўтди. Унда музокаралар якунлари бўйича сув истеъмоли лимитлари ҳамда сув омборлари каскадлари фаолияти прогноз режимлари тасдиқланди.

Йиғилишда Ўзбекистон сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Ерлан Нисанбаев, Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари Султон Раҳимзода ва Туркманистон сув хўжалиги давлат қўмитасининг сувдан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Байгелди Байжонов иштирок этди.

Мамлакатлар Орол денгизи ҳавзаси давлатларига ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқишда иштирок этиш масаласини ҳам кўриб чиқди.

Манба: Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг