Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 19/04/2024 Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Душанбедаги “Қасри Миллат” қароргоҳида давлат ташрифи билан Тожикистонга келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлди.
Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Икки давлат мадҳиялари янгради.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини бир-бирига таништирдилар. Биргаликда суратга тушилди.
Айни пайтда давлат раҳбарлари икки томонлама учрашув ўтказмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг