Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 09/10/2018 Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди
Ўзбекистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Париж шаҳридаги Шон-шараф майдонида 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар беради.

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев ҳарбий оркестр садолари остида фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.

Ўзбекистон ва Франция давлат мадҳиялари янгради. Маросимда мамлакатимиз делегацияси аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

Шундан сўнг давлатимиз раҳбари Франция Республикаси Президентининг Елисей саройига йўл олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг