Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 30/04/2019 Ўзбекистон Президенти Япония Императорига мактуб йўллади
O'zbekiston Prezidenti Yaponiya Imperatoriga maktub yo'lladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Япония Императори Акихитога мактуб йўллади.

Давлатимиз раҳбари ўз мактубида Император Акихитонинг “Хэйсей” деб ном олган ҳукмронлик даври бутун дунёда улкан муваффақиятлар – Япония мустаҳкам тинчлик ва ҳар томонлама тараққиётга эришган, иқтисодий жиҳатдан етакчи давлатлар қаторига кирган, глобал жараёнлардаги нуфузи ва роли салмоқли даражада юксалган давр бўлганини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Япония Императорига Ўзбекистон билан Япония ўртасида дўстлик, ҳурмат ва ишонч асосида ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қаратган шахсий эътибори ва кўмаги учун самимий миннатдорлик билдирди.

Манба: President.uz

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг