Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Президенти Венгрияга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири Виктор Орбаннинг таклифига биноан 19 август куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари Будапешт шаҳрида Венгрия Бош вазири билан музокара ўтказади.
Венгриянинг давлат байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда иштирок этиш ҳамда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг финал беллашувларини кузатиш режалаштирилган.