Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 27/04/2023 Ўзбекистон Президенти Венгрия билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон Президенти Венгрия билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Президенти Венгрия билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Халқаро инвестиция форуми доирасида Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надни қабул қилди.

Икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг биринчи галдаги чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Тадбиркорлар ва ҳудудлар даражасидаги кооперацияни тубдан кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Яқин ойларда тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, чуқурлашган саноат кооперацияси учун мўлжалланган тузилма шартларини тез фурсатда келишиш ва фаолиятини бошлаш муҳим экани таъкидланди.

Қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, транспорт ва коммуникациялар, самарали молиявий воситаларни яратиш борасидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш ишларини тезлаштиришга келишиб олинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг