Ашхобод халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.
Туркманистонда Президентимиз ташрифига катта тайёргарлик кўрилгани ҳар қадамда сезилиб турибди. Шаҳар кўчалари икки мамлакат давлат байроқлари, ўзбек ва туркман тилларидаги қутлов сўзлари билан безатилган.
Дастурдан икки томонлама музокаралар, маданий тадбирлар ўрин олган. Ташриф якунлари бўйича икки давлат Президентларининг Қўшма баёноти, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган, деб хабар беради ЎзА.