Валюта курслари 06/02/2025
$1 – 12985.32
UZS – -0.1%
€1 – 13511.23
UZS – 0.53%
₽1 – 132.22
UZS – 0.71%
Қидириш
Иқтисод 05/02/2025 Ўзбекистон Президенти "Petronas" корпорацияси билан шерикликни ривожлантириш режаларини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Президенти "Petronas" корпорацияси билан шерикликни ривожлантириш режаларини қўллаб-қувватлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Куала-Лумпур шаҳридаги ишбилармонлик дастурининг давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим «Petronas” корпорациясининг бош қароргоҳи - "Twin Towers" биносига ташриф буюриб, компания президенти Муҳаммад Тавфиқ билан учрашув ўтказди.

Нефть-газ, нефть-кимё ва қайта тикланувчи энергетика соҳаларида етакчилардан бири бўлган ушбу глобал компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари хомашёни чуқур қайта ишлаш ва "яшил" энергетика лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги истиқболли режаларни қўллаб-қувватлади.

Геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштириш, карбонат ангидрид газини ушлаб қолиш ва сақлаш бўйича илғор технологияларни жорий этиш, “Petronas” университети негизида юқори малакали кадрлар тайёрлаш устувор вазифалар сифатида қайд этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг