Ўзбекистон Президенти Магдебургдаги фожиа муносабати билан Германияга ҳамдардлик билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президент Шавкат Мирзиёев Германиянинг Магдебург шаҳрида юз берган фожиа оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Франк-Вальтер Штайнмайерга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганлар тез орада шифо топишини тилади.