Валюта курслари 06/01/2025
$1 – 12942.01
UZS – 0.21%
€1 – 13341.92
UZS – 0.38%
₽1 – 117.12
UZS – 1.57%
Қидириш
Ўзбекистон 03/01/2025 Ўзбекистон Президенти Жозеф Байденга Янги Орлеандаги террорчилик акти муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди

Ўзбекистон Президенти Жозеф Байденга Янги Орлеандаги террорчилик акти муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Янги Орлеан шаҳрида содир бўлган террорчилик акти натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга ҳамдардлик йўллади.

Ўзбекистон халқи номидан Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, барча жабрланувчиларга тезроқ соғайишларини тилади ҳамда АҚШга бу оғир пайтда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

2025 йил 1 январь куни АҚШнинг Луизиана штатидаги энг йирик шаҳарлардан бири бўлган Янги Орлеанда трагедия содир бўлди. АҚШ марказий вақти билан тахминан соат 3:15 да Бурбон ва Канал кўчалари чорраҳасида пикап Янги йилни нишонлаётган одамлар гуруҳини босиб ўтди. Шундан сўнг ҳайдовчи машинани тарк этиб, милтиқдан ўт очди. Натижада 15 киши, жумладан гумонланувчининг ўзи ҳалок бўлди, 45 нафар одам, шу жумладан икки полиция ходими жароҳат олди.

АҚШнинг Федерал тергов бюроси (ФБР) гумонланувчининг шахсини аниқлади. Маълум бўлишича, у АҚШ армиясида хизмат қилган ветеран бўлган. Тергов давомида гумонланувчи ҳужумдан олдин шаҳарнинг турли ҳудудларига икки портловчи қурилма қўйгани ҳам аниқланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг