Ўзбекистон Президенти "Fouad Alghanim & Sons" компаниялар гуруҳи раисини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ташрифнинг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Fouad Alghanim & Sons" компанияси раҳбари Фади Хаддадни қабул қилди.
1965 йилда ташкил этилган холдинг автомобилсозлик, қурилиш, энергетика, нефть-газ, савдо, кема қурилиши, авиация, телекоммуникация, туризм ва кўчмас мулк соҳаларида фаолият юритмоқда.
"Fouad Alghanim & Sons" компаниясининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида соғлиқни сақлаш ва таълим объектларини қуриш режалари қўллаб-қувватланди.