Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Ўзбекистон 13/03/2025 Ўзбекистон Президенти Фахрий легион ордени билан мукофотланди

Ўзбекистон Президенти Фахрий легион ордени билан мукофотланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ташриф доирасида Париж шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Франция Республикасининг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Юксак мукофотни давлатимиз раҳбарига Франция Президенти Эммануэль Макрон тантанали равишда топширди.

Ўзбекистон Президенти икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ушбу орденга сазовор бўлди.

Мамлакатимиз етакчиси мукофот учун Франция раҳбарига самимий миннатдорлик билдириб, кейинги йилларда сермаҳсул ҳамкорликда юксак натижаларга эришилгани, икки мамлакат муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилганини мамнуният билан қайд этди.

Фахрий легион ордени 1802 йилда таъсис этилган. Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.

#Шавкат Мирзиёев  
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг