Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 05/06/2017 Ўзбекистон Президенти Буюк Британия Бош вазирига таъзия билдирди
Ўзбекистон Президенти Буюк Британия Бош вазирига таъзия билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига

Ҳурматли Бош вазир Жаноби Олиялари!

Лондон шаҳрида кўплаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган террористик ҳужумлар муносабати билан чуқур таъзиямни қабул қилгайсиз.

Биз ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайдиган бу каби ғайриинсоний ва ваҳшиёна ҳужумларни кескин қоралаймиз ҳамда халқаро ҳамжамият билан бирга ушбу жиддий таҳдидга қарши муросасиз курашни давом эттиришга тайёрмиз.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман, жароҳатланганларнинг барчаси тезроқ соғайиб кетишини тилайман.

Қайғу билан, Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг