Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И нинг брифинг давомида маълум қилишича, 28 мамлакатнинг Президентлари ҳамда Бош вазирлари мазкур форумда иштирок этишларини тасдиқлашди.
“ХХР раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан, 28 мамлакатнинг Президентлари ҳамда Бош вазирлари мазкур форумда иштирок этишларини тасдиқлашди”, - деди Ван И. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ўз иштирокини тасдиқлаган.
Форум 14-15 май кунлари бўлиб ўтади. Форумда БМТ, ХВФ ҳамда Жаҳон банкининг раҳбарлари иштирок этишади.