Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон 05/11/2024 Ўзбекистон Президенти Бишкекка келди

Ўзбекистон Президенти Бишкекка келди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қирғизистонга келди.

"Манас" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф доирасида эртага давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг