Валюта курслари 18/03/2025
$1 – 12943.39
UZS – -0.08%
€1 – 14108.30
UZS – 0.36%
₽1 – 153.70
UZS – 1.7%
Қидириш
Ўзбекистон 18/03/2025 Ўзбекистон Президенти АҚШга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти АҚШга ҳамдардлик билдирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трампга мамлакат марказий ва жанубий ҳудудларида рўй берган ҳалокатли торнадо оқибатлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Давлат раҳбари ўз мурожаатида офат туфайли кўплаб инсонларнинг ҳаётдан кўз юмгани, жабрланганлар ва катта иқтисодий зарар келтирилганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига тасалли ва ҳамдардлик билдириб, жабрланганларга тезроқ соғайиб кетишини тилади.

Ўтган дам олиш кунлари АҚШнинг марказий ва жанубий ҳудудларига кучли торнадо ёғди. CNN маълумотларига кўра, 17 март ҳолатига кўра ҳалок бўлганлар сони камида 39 кишига етди, бир неча киши бедарак йўқолган. Шунингдек, 250 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолган.

Энг кўп зарар кўрган штатлар қаторида Миссисипи, Миссури, Техас, Оклахома, Канзас ва Арканзас бор. Кучли шамоллар чанғ бўронлари билан бирга келиб, йўлларда кўринишни ёмонлаштирган. Америка ОАВ хабарига кўра, айрим қурбонлар ноқулай об-ҳаво сабабли юз берган йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг