Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистон 36,5 миллион долларлик помидор экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистондан хорижий давлатларга 41 257 тонна помидор экспорт қилинган.
Энг катта ҳажмда ўзбек помидорлари Россияга экспорт қилинган — 2024 йилнинг ўн ойи давомида 31 994 тонна. Бу Россияни импортер мамлакатлар орасида биринчи ўринга олиб чиқди.
Қозоғистон иккинчи ўринни эгаллаб, 5515 тонна, Қирғизистон эса учинчи ўринни эгаллаб, 3599 тонна помидор импорт қилган.
Шунингдек, Ўзбекистон БААга 120 тонна ва бошқа давлатларга 29 тонна помидор етказиб берган.