Валюта курслари 18/04/2025
$1 – 12964.43
UZS – -0.23%
€1 – 14744.45
UZS – -0.12%
₽1 – 158.28
UZS – 0.38%
Қидириш
Ўзбекистон 18/04/2025 Ўзбекистон парламенти делегацияси Пискарев мемориал қабристонига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон парламенти делегацияси Пискарев мемориал қабристонига гулчамбар қўйиш маросимида иштирок этди

 Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Парламентлараро Ассамблеясининг баҳорги сессияси доирасида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси Пискарев мемориал қабристонига гулчамбарлар қўйиш маросимида иштирок этди.

Маросим Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган бўлиб, тинчлик ва озодлик йўлида жонини фидо қилган миллионлаб инсонларнинг жасоратига чуқур миннатдорлик ва ҳурмат ифодаси бўлди.

Тадбир МДҲ мамлакатлари парламент делегациялари раҳбарлари ва аъзолари иштирокида бўлиб ўтди. Марҳумлар хотирасига делегациялар раҳбарлари номидан гулчамбар қўйилди, сўнгра маросим иштирокчилари бирин-кетин ёдгорлик пойига гуллар қўйди.

Парламент делегацияларининг бундай хотира тадбирида иштирок этиши тарихий меросни асраб-авайлаш, МДҲ давлатлари ўртасида гуманитар алоқалар ва маънавий бирликни мустаҳкамлаш муҳимлигини намоён этади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг