Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 21/04/2017 Ўзбекистон Париж битимини имзолади
Ўзбекистон Париж битимини имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йил 19 апрель куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ню-Ёрк шаҳридаги бош қароргоҳида Париж битимини Ўзбекистон томонидан расмий имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу битим 2015 йил 12 декабрь куни БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли конвенцияси томонларининг 21-конференцияси доирасида қабул қилинган. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ҳужжатни Ўзбекистон Республикаси номидан мамлакатимизнинг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Бахтиёр Гулямов имзолади.

Битим имзолангач, унинг асл нусхаси ташкилот Депозитарийи – БМТ Бош котибига сақлаш учун топширилди.

Париж битими атмосферага ис газлари чиқиндиларини камайтириш ва глобал ўртача ҳарорат даражаси ўсишини чеклаш орқали иқлим ўзгаришини олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги жаҳон ҳамжамияти саъй-ҳаракатларини бирлаштиришга йўналтирилган.

Ўзбекистоннини Париж битимини имзолаганлар рўйхатига кирганлиги ҳақидаги ахборот БМТ Котибияти томонидан аъзо давлат ўртасида тарқатилиб, ташкилотнинг Юридик бошқармаси расмий сайтида ҳамда БМТ журналида эълон қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг