Валюта курслари 05/02/2025
$1 – 12998.91
UZS – 0.11%
€1 – 13439.57
UZS – 1.16%
₽1 – 131.29
UZS – 1.12%
Қидириш
Иқтисод 04/02/2025 Ўзбекистон пальма ёғи ва транс ёғлар мавжуд маҳсулотлар устидан назоратни кучайтирмоқда

Ўзбекистон пальма ёғи ва транс ёғлар мавжуд маҳсулотлар устидан назоратни кучайтирмоқда
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда пальма ёғи ҳамда уни ўз ичига олган маҳсулотлар ва транс ёғларни мажбурий лаборатория синовидан ўтказиш талаби жорий этилмоқда. Бу 30 январь куни Президент фармони билан тасдиқланган.

1 мартдан бошлаб мамлакатга олиб кириладиган пальма ёғи, шунингдек, уни ва трансизомер ёғ кислоталарини (транс ёғлар) ўз ичига олган маҳсулотлар, жумладан, сут ва сут маҳсулотлари учун санитария-эпидемиология хулосасини олишда аккредитациядан ўтган лабораторияларда мажбурий тест синовлари ўтказилади.

Текширувлар амалдаги техник регламент ва стандартларга мувофиқ амалга оширилади.

Бундан ташқари, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларида пальма ёғидан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилади. Назорат органлари озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, транспортировка қилиш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи корхоналарда инспекциялар ўтказади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг