Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 08/05/2019 Ўзбекистон-Озарбайжон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
O'zbekiston-Ozarbayjon vazirliklararo maslahatlashuvlari bo'lib o'tdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 6-7-май кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини инвентаризация қилиш ва такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон-Озарбайжон вазирликлараро маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди.

Озарбайжон Республикаси делегациясига ТИВ Халқаро ҳуқуқ ва шартномалар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ризван Набиев раҳбарлик қилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ташқи сиёсат идоралари вакиллари томонидан амалдаги шартномавий-ҳуқуқий асоснинг ҳозирги ҳолати ва турли соҳаларга тегишли икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

Учрашувда томонларнинг халқаро норма ижодкорлиги фаолиятидаги иштироки, жумладан халқаро ҳуқуқ нормаларининг жадал ривожланиши ва кодлашуви масалалари юзасидан фикр ва тажриба алмашилди.

Манба: ТИВ расмий сайти.   

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг