Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 20/03/2019 Ўзбекистон Осиё кинокомиссиялари ассоциациясига қўшилади
Ўзбекистон Осиё кинокомиссиялари ассоциациясига қўшилади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Айни кунларда Ўзбекистон миллий кинокомиссиясининг ёш киноижодкорлардан ташкил топган делегацияси Ёшлар иттифоқи кўмагида Осиёдаги йирик кино тадбир − Гонконгда 23-Халқаро кино ва телевидение бозори FILMART (Hong Kong International Film&TV Market)да иштирок этмоқда.

Кинобозор доирасида Ўзбекистон делегациясининг Осиё кинокомиссиялари ассоциацияси вакиллари билан учрашуви ташкил қилинди.

Учрашув чоғида Ўзбекистон миллий кинокомиссиясининг ассоциацияга аъзо бўлишига доир масалалар муҳокама қилинди. Муҳокамалар якунида томонлар Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ва "PROlogue" Халқаро кинофестивалининг тақдимоти Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Халқаро Пусан кинофестивали доирасидаги Осиё кинокомиссиялари ассоциациясининг Бош ассамблеясида тақдим этилишига келишиб олишди.

Бош ассамблеяда аъзолик қўлга киритилгандан сўнг Ўзбекистондаги кинолокациялар ҳақидаги маълумот ҳар ой катта тираждаги журналларда бутун дунёга тарқатилади, шу билан бирга Ўзбекистон миллий кинокомиссияси Осиё ассоциациясининг тўлақонли аъзоси сифатида халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларда тизимли равишда илгари сурилади.

Ассоциацияга Малайзия, Сингапур, Индонезия, Жанубий Корея, Япония, Хитой, Иордания, Россия, Янги Зеландия каби йирик мамлакатлар аъзо ҳисобланади.

Мамлакатнинг халқаро кинофестиваллар ва кинобозорлардаги доимий иштироки, ёш иқтидорли кино ижодкорларни қўллаб-қувватлаш истиқболли тенденцияга эга бўлиб, Ўзбекистонда кинотуризмни ривожлантиришда улкан аҳамиятга эгадир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг