Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 26/07/2016 Ўзбекистон ўсмирлари Уммонни йирик ҳисобда мағлуб этди
Ўзбекистон ўсмирлари Уммонни йирик ҳисобда мағлуб этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шу йилнинг 15-сентябрида старт оладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 25-июль куни Уммон ўсмирларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

“Жар” стадионида бўлиб ўтган ушбу учрашувнинг дастлабки дақиқалари уммонликларнинг фаоллиги остида ўтди ва иккинчи дақиқадаёқ меҳмонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Шундан сўнг ўйиндаги ташаббус тўлалигича Темур Олихўжаев мураббийлик қилаётган Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ўтди. Биринчи бўлимда голлар киритиш учун кўплаб қулай вазиятлар яратилганига қарамай, Уммон дарвозасини ишғол қилиш уддаланмади.

Иккинчи бўлимда эса вазиятларни голларга айлантириш борасида Ўзбекистон ўсмирларида вазият ижобий томонга ўзгарди. 52-дақиқада бурчакдан етказиб берилган тўпни Ихтиёр Холдоров бош билан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни тенглаштирган бўлса, 68-дақиқада Бахром Соатовнинг кучли ва аниқ зарбаси Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

74-дақиқада эса иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Шухрат Неъматов ҳимоячилар ва дарвозабонни алдаб ўтиб, ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.

Ўйиннинг 85-дақиқаси ўтиб бораётганда эса Абубакр Мўйдиновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ҳисобнинг йирик кўриниш олишига сабабчи бўлди – 4:1.

27-июль куни ушбу жамоалар ўртасида яна бир учрашув бўлиб ўтади. Ўйин “Жар” стадионида, 18:00 да бошланади, деб хабар беради ЎФФ Матбуот хизмати.

Ўртоқлик учрашуви.

25.07.2016, “Жар” стадиони, Тошкент.

Ўзбекистон U-16 – Уммон U-16 4:1

Ўзбекистон голлари: Ихтиёр Холдоров (52), Бахром Соатов (68), Шухрат Неъматов (74), Абубакр Мўйдинов (85).

Ўзбекистон: 40. А. Нематов, 19. И. Каримов, 17. А. Мўйдинов, 4. И. Холдоров, 7. О. Ўрунов, 8. Ғ. Азизхўжаев, 9. Б. Соатов, 10. Р. Йўлдошев, 11. А. Собиржонов, 25. Д. Абдуманнопов

Захира: 1. Х. Жўраев, 12. Ж. Умурзоқов, 5. М. Намозов, 3. Ш. Хайруллаев, 22. А. Камолов, 14. О. Сайфиддинов, 36. Ш. Неъматов, 23. Б. Ҳасанов, 15. И Ғанихонов, 20. М. Парпиев, 33. Х. Абдусатторов, 16. Н. Куйлибоев

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг