Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 28/07/2016 Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ўйинда Уммон билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси иккинчи ўйинда Уммон билан дуранг ўйнади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шу йилнинг 15-сентябрида бошланадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 27-июль куни Уммон ўсмирларига қарши иккинчи ўртоқлик учрашуви ўтказди.

“Жар” стадионида, 25-июль куни бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Темур Олимхўжаев шогирдлари йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Тошкентдаги йиғин давомида ўтказилиши кўзда тутилган Уммон ўсмирлари билан иккинчи ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувда жамоалар ҳужумкор футбол кўрсатишганига қарамай, дарвозаларга тўп киритилмади – 0:0.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига финал босқичига ташланган қуръа натижасига кўра КХДР, Таиланд ҳамда Яман жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Олимхўжаев шогирдлари турнирни 17-сентябрь куни Таиландга қарши ўйин билан бошлайди. 20-сентябрда Яман ва 23-сентябрь куни эса КХДРга қарши майдонга тушади, деб хабар беради ЎФФ матбуот хизмати.

Ўртоқлик учрашуви.

27.07.2016, “Жар” стадиони, Тошкент

Ўзбекистон U-16 – Уммон U-16 0:0

Ўзбекистон таркиби: 40. А. Неъматов, 4. И. Холдоров, 19. И. Каримов, 17. А. Мўйдинов, 6. М. Абдуллаев 7. О. Ўрунов, 8. Ғ. Азизхўжаев, 9. Б. Соатов, 10. Р. Йўлдошев, 11. А. Собиржонов, 25. Д. Абдуманнопов

Захира: 1. Х. Жўраев, 12. Ж. Умурзоқов, 5. М. Намозов, 3. Ш. Хайруллаев, 22. А. Камолов, 14. О. Сайфиддинов, 36. Ш. Неъматов, 23. Б. Ҳасанов, 15. И Ғанихонов, 20. М. Парпиев, 33. Х. Абдусатторов, 16. Н. Куйлибоев

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг