Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Дубайдаги The Sevens стадионида бўлиб ўтган учрашувда ҳар иккала терма жамоа ҳам ёшартирилган таркибда ҳаракат қилишди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. Иккинчи таймда дастлаб, Жамшид Искандеров ҳисобни очган бўлса, ўйин якунланишига 10 дақиқа қолганда Дания термаси футболчилари кетма-кет иккита тўп киритиб якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар беради.
Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги терма жамоа 23 январь куни шунингдек, Грузия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.