Валюта курслари 05/02/2025
$1 – 12998.91
UZS – 0.11%
€1 – 13439.57
UZS – 1.16%
₽1 – 131.29
UZS – 1.12%
Қидириш
Туризм 28/01/2025 Ўзбекистон Нью-Йоркдаги сайёҳлик кўргазмасида «Энг яхши янги иштирокчи» мукофотини қўлга киритди

Ўзбекистон Нью-Йоркдаги сайёҳлик кўргазмасида «Энг яхши янги иштирокчи» мукофотини қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон делегацияси, Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ниязов раҳбарлигида, илк бор 2025 йилги New York Travel and Adventure Show сайёҳлик кўргазмасида иштирок этди.

Ўзбекистон мазкур кўргазмада иштирок этган, АҚШ, Хитой, Япония ва Европа давлатлари каби 40 дан ортиқ мамлакатлар қаторида МДҲ давлатлари орасидан ягона вакил бўлди.

«Uzbekistan Airways» ва маҳаллий туроператорлар билан ҳамкорликда ташкил этилган миллий павильонда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди ва халқаро сайёҳлик саноати вакиллари билан музокаралар ўтказилди.

Ўзбекистон делегациясининг саъй-ҳаракатлари «Кўргазманинг энг яхши янги иштирокчиси» мукофоти билан тақдирланди.

Шунингдек, кўргазма меҳмонлари учун Ўзбекистон маданияти ва анъаналарини таништирувчи мусиқий ва рақс дастурлари ташкил этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг