Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 04/06/2018 Ўзбекистон мусулмонлари фарз бўлган тўловларни CLICK орқали тўлашлари мумкин
Ўзбекистон мусулмонлари фарз бўлган тўловларни CLICK орқали тўлашлари мумкин
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- CLICK компанияси “Вақф” хайрия ижтимоий фонди билан ҳамкорликда Ўзбекистонда мусулмонлар учун фарз бўлган ва бошқа тўловларни онлайн тарзда амалга ошириш имкони ишга туширилганини мамнуният билан хабар қилади.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорлик қисқа вақт ичида ислом динида мусулмонлар учун фарз бўлган ва бошқа тўловларни амалга ошириш каби имкониятни мамлакатимизда жорий қилишга йўл очиб берди. Ушбу тўловлар тизим фойдаланувчилари томонидан исталган пайтда ва исталган жойдан туриб амалга оширилиши мумкин.

“Вақф” хайрия фондининг таклифига биноан, уларнинг хос хусусиятлари ва мақсадларига қараб ушбу тўловлар тизимда 3 категорияга ажратилган:

• Хайрия

• Вақф

• Закот, Фитр, Ушр, Фидя

Ушбу категориялар бўйича қабул қилинган пул маблағлар 16.04.2018да Президент томонидан имзоланган “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда белгиланган мақсадларга қаратилиши учун “Вақф” хайрия жамоат фондининг махсус ҳисоб-рақамларига жойлаштирилади.

Тўловлар исталган пайтда мобил телефондан турли интерфейслар орқали амалга оширилиши мумкин: USSD, “CLICK Uzbekistan” мобил иловаси ёки Telegram месенжери орқали.

1. USSD орқали тўлаш учун *880*1100# сўрови терилиши ва юзага келган менюда керакли категория танланиши лозим. Шу билан бирга тўлов бош USSD-менюдаги (*880#) “To’lov” бўлимида “Хайрия” пункти орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

2. “CLICK Uzbekistan” мобил иловаси орқали тўлаш учун “Оплата на местах” (“Жойларда тўловлар”) бўлимида “Хайрия” пунктини танлаш керак.

3. @clickuz Telegram-ботида ушбу тўловлар “Тўловлар” бўлимидаги “Хайрия” пунктида жорий қилинган.

“Ушбу имкониятнинг жорий қилиниши бу жуда ажойиб бир янгилик – Рамазон ойининг муқаддас кунларида ишга туширилиши мамлакатимиз мусулмон аҳли учун янада қувончли бўлади, деган умиддамиз”, - деб таъкидлади CLICK компаниясининг Бош директори Улуғбек Рустамов.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг