Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 18/06/2018 Ўзбeкистон-Молдова вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Ўзбeкистон-Молдова вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Кишинёв шаҳрида бўлиб ўтган ТИВ раҳбарлари ўринбосарлари даражасидаги Ўзбекистон-Молдова сиёсий маслаҳатлашувларида иштирок этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Молдова Республикаси Ташқи ишлар ва Европа билан интеграция вазирлиги давлат котиби Татяна Молчан бошчилигидаги Молдова делегацияси билан биргаликда икки томонлама муносабатлар, жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар ҳамкорлик каби йўналишлардаги алоқаларнинг муҳим масалалари батафсил муҳокама қилинди.

Учрашув доирасида сўнгги йилларда асосан БМТ Бош Ассамблеяси кун тартиби билан чекланиб қолган Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Савдо, қишлоқ хўжалиги, туризм соҳасидаги кооперация ҳамда икки давлат таълим муассасалари ўртасидаги академик алмашинувни кенгайтириш учун улкан салоҳият мавжудлиги қайд этилди.

Учрашувда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича Ўзбекистон-Молдова Ҳукуматлараро комиссиясининнг навбатдаги мажлисини ўтказиш масаласи кўтарилди. Ушбу шаклдаги сўнгги учрашув 16 йил олдин Тошкент шаҳрида ўтказилган эди.

Ўзбекистон ва Молдова ташқи сиёсат идоралари делегациялари томонларни қизиқтирган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Шу куннинг ўзида Кишинёв шаҳрида Ўзбекистон ва Молдова ТИВ вакилларининг алоҳида учрашуви бўлиб ўтди. Икки томонлама алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси инвентаризатсия қилинди, яқин истиқболда келишиш ва имзоланиши мумкин бўлган Ўзбекистон-Молдова ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг