Ўзбекистон Мўғулистон пойтахтида ўз маҳсулотларининг шоурум-кўргазмасини очди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мўғулистоннинг пойтахти Улан-Батор шаҳрида “Made in Uzbekistan” шоурум-кўргазмаси ва миллий савдо уйи очилди.
Кўргазмани Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев ва Мўғулистон Бош вазирининг ўринбосари Сайнбуянгийн Амарсайхан тантанали равишда очиб беришди.
1 053 кв.м. майдонда ташкил этилган кўргазмада Ўзбекистоннинг тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари, электротехника, мебель, фармацевтика, автомобилсозлик ва тоғ-кон саноатида ишлаб чиқарилган маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Мазкур савдо уйи икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон маҳсулотларини янги бозорларга олиб чиқишга хизмат қилади.