Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги жамоа кеча Туркияга етиб борди ва у ерда илк машғулотини ўтказди. Дастлабки кундаги машғулотларда асосий эътибор жисмоний тайёргарликка қаратилди.
Йиғин давомида иккита назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган эди. Ўзбекистон терма жамоаси Эрон ва Саудия Арабистони клубларига қарши майдонга тушиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, жароҳати туфайли Марат Бикмаев, Ислом Тўхтахўжаев, Достон Ҳамдамов, Рустам Ашурматов ва Жамшид Искандеров жароҳати туфайли Туркиядаги йиғинга чақирув олмади.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнири саралаш босқичи 9-турини 31 август куни сафарда Хитой термасига қарши ўтказса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.
Айни пайтда Ўзбекистон 8 та ўйиндан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.