Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 05/09/2016 Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга учиб кетди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга учиб кетди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи, иккинчи тур ўйинини ўтказиш учун Қатарга жўнаб кетди.

Миллий терма жамоа чартер рейс билан Доҳага йўл олди. Жамоа аъзоларидан – Азиз Ҳайдаров сонининг орқа қисмидан олган жароҳати сабабли 6-сентябрь куни Қатарга қарши бўлиб ўтадиган ўйинга бормайдиган бўлди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар беради.

Терма жамоанинг 23 нафар футболчиси “Ал Саад” стадионида бўлиб ўтадиган ўйинга йўл олди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин учун таркиби:

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”)

Ҳимоячилар: Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Егорь Кримец (“Бейжинг Гоан” – Хитой), Анзур Исмоилов (“Чангчун Ятай” – Хитой), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Виталий Денисов (“Локомотив” – Россия), Станислав Андреев (“Пахтакор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”).

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Краснодар” – Россия), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш” – Қатар), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жасур Ҳасанов (“Қизилқум”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сервер Жепаров (“Локомотив”)

Ҳужумчилар: Игор Сергеев (“Бейжинг Гоан” – Хитой), Александр Гейнрих (“Ордабаси” - Қозоғистон)
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг