Валюта курслари 27/01/2025
$1 – 12969.05
UZS – -0.08%
€1 – 13611.02
UZS – 0.72%
₽1 – 132.19
UZS – 0.74%
Қидириш
Иқтисод 25/01/2025 Ўзбекистон Миграция агентлиги Буюк Британия рекрутинг компаниялар билан мавсумий ишчилар квотасини ошириш бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон Миграция агентлиги Буюк Британия рекрутинг компаниялар билан мавсумий ишчилар квотасини ошириш бўйича келишувга эришди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мулоқот Миграция агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти (МОТ ), Буюк Британиянинг Seasonal Workers Scheme (SWS) лойиҳаси доирасида фаолият юритувчи расмий операторлар ва уларнинг фаолиятини мувофиқлвштирувчи ALP (Ишчи кучи етказиб берувчилар ассоцияация) ҳамда GLAA (Меҳнат хуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ташкилот) ташаббуси билан ўтказилди.

Унга Буюк Британиянинг Ўзбекистон билан ишлаб келаётган икки компанияси билан бир қаторда "Agri-HR-Ltd", "Fruitful jobs LTD", "Concordia Charity" каби янги рекрутинг ташкилотлари раҳбарлари ҳам жалб қилинди.

Англиядаги мавсумий ишларга ўзбекистонликларни жалб қилиш механизмлари атрофлича муҳокама қилинди. Номзодларни топиш, саралаш, имтиҳон жараёнларини шаффоф ташкил қилиш бунда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Агентлик раҳбарияти Англиянинг Ўзбекистон билан ишлаш истагидаги барча рекрутинг операторлари билан шартнома тузиб, мамлакатимиз фуқаролари учун ажратиладиган квоталар сонини кўпайтиришга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг