Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 27/01/2019 Ўзбекистон махсус бўлинма ҳарбийлари илк марта АҚШдаги машғулотларда қатнашмоқда
Ўзбекистон махсус бўлинма ҳарбийлари илк марта АҚШдаги машғулотларда қатнашмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги махсус бўлинма ҳарбий хизматчилари 11 январдан АҚШнинг Кемп-Шелби ҳарбий базаси (Миссисипи штати)да бўлиб ўтаётган “Жанубий зарба” ҳамкорликдаги машғулотларда иштирок этишяпти. Улар бугунги кунга қадар иккита ҳамкорликдаги машқларни ўтказишди.

Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Абдусалом Азизов бошчилигидаги ҳарбий делегация мазкур машғулотларнинг учинчи – асосий фазасини кузатиш учун АҚШга жўнаб кетди.

 “Жанубий зарба” тактик машғулотлари – Миссисипи штати Миллий гвардияси томонидан Галфпорт шаҳрида жойлашган жанговар тайёргарлик ва бирлашган кучларнинг Кемп-Шелби ўқув базаларида ўтказиладиган йирик ўқув-жанговар машғулотлари ҳисобланади. Ўқув машғулотлари барча қўшин турлари ҳамда қўриқлов бўлинмалари, захира кучлари ва доимий қўшинлар учун амалиётда жанговар шайликни ушлаб туриш ҳамда АҚШ ва асосий иттифоқ қуролли кучлари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини таъминлаш каби мақсадларни ўз ичига олади.

Мазкур кенг миқёсдаги машғулотларда Канади, Чили ва Нидерландия ҳарбийлари ҳам қатнашмоқда.

АҚШга расмий ташриф давомида Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Тампа шаҳридаги (Флорида штати) CENTCOM бош қароргоҳига ҳам ташриф буюриб, унинг раҳбарияти билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 12 май куни Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Абдусалом Азизов Америка Қўшма Штатлари CENTCOM қўмондони генерал Жозеф Вотелла ҳамда 18 сентябрь куни Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони – штат губернатори ўринбосари, генерал-майор Женсон Д. Бойлз бошчилигидаги ҳарбий делегацияларни кутиб олган эди.

Манбаа: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг