Валюта курслари 22/01/2025
$1 – 12984.44
UZS – 0.07%
€1 – 13442.79
UZS – 0.52%
₽1 – 129.90
UZS – 1.78%
Қидириш
Молия 20/01/2025 Ўзбекистон Марказий банки халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Марказий банки халқаро молиявий институтлар билан ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий банк раҳбариятининг мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган халқаро молия ташкилотларининг (Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси ҳамда Ислом тараққиёт банки) маҳаллий раҳбарлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Марказий банкнинг Халқаро молия ташкилотлари билан алоқалари ҳамда жорий йилдаги Марказий банкнинг янги ташаббуслари доирасида ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, Марказий банкнинг асосий функцияларини янада такомиллаштириш билан бир қаторда аҳоли, кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун молиявий оммабопликни ошириш, молия бозорини илғор халқаро тажриба асосида янада ривожлантириш ҳамда қўшма тадқиқотлар олиб бориш каби йўналишларда Халқаро молия ташкилотларининг тавсиялари ва техник кўмаги муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Муҳокамалар якуни бўйича томонлар жорий йилдаги янги ташаббусларни амалга ошириш юзасидан мулоқотни давом эттиришга келишдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг