Ўзбекистон-Малайзия туризм соҳасида ҳамкорлигини чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Куала-Лумпурда Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Малайзиянинг Туризм, санъат ва маданият вазирлиги бош котиби Раслан Абдул Раҳмон билан музокаралари бўлиб ўтди.
Учрашув давомида томонлар туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни муҳокама қилдилар.
Хусусан, малайзиялик сайёҳларни зиёрат, маданий ва қишки туризм йўналишлари бўйича жалб қилиш, шунингдек, малайзияликлар учун “Умра плюс” сайёҳлик дастурини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Музокаралар якунида сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, Ўзбекистоннинг қишки ва зиёрат туризми салоҳиятини тўлиқ юзага чиқариш мақсадида Малайзиянинг тегишли уюшмалари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.