Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Иқтисод 11/07/2025 Ўзбекистон-Литва бизнес форуми ва Ҳамкорлик кенгашининг мажлиси Литвада бўлиб ўтади

Ўзбекистон-Литва бизнес форуми ва Ҳамкорлик кенгашининг мажлиси Литвада бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 4–6 август кунлари Литва пойтахти Вильнюс шаҳрида Ўзбекистон делегациясининг расмий ташрифи бўлиб ўтади. Ташриф Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарлигида ташкил этилмоқда.

Ташриф доирасида Ўзбекистон-Литва бизнес форуми ҳамда Ишбилармонлар кенгашининг II йиғилиши режалаштирилган.

Форум доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида B2B учрашувлар ташкил этилади. Музокаралар қуйидаги соҳалар бўйича ўтказилади:

  • транспорт ва логистика
  • қишлоқ хўжалиги
  • озиқ-овқат ва кимё саноати
  • фармацевтика
  • виночилик
  • тўқимачилик саноати

Тадбир Ўзбекистон ва Литва ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳалар ва экспорт-импорт операцияларини кенгайтириш мақсадида ўтказилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг