Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 26/04/2019 Ўзбекистон – Корея: қонун ижодкорлиги соҳасида ҳамкорлик
O'zbekiston – Koreya: qonun ijodkorligi sohasida hamkorlik

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Корея Республикаси Қонунчилик вазирлиги ҳамкорлигида “Қонун ижодкорлигида замонавий ёндашувлар: Ўзбекистон ва Корея тажрибаси” мавзусида халқаро семинар ўтказилди.

Халқаро семинарда депутатлар ва Сенат аъзолари, Корея Республикаси қонунчилик вазири Ким Вэ Сук бошчилигидаги хорижий делегация аъзолари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ходимлари, етакчи олимлар ва соҳа мутахассислари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаш лозимки, ўтган қисқа даврда Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлатлари раҳбарларининг учрашувлари ва ўзаро яқин ҳамкорлиги натижасида Ўзбекистон ва Корея Республикаси муносабатлари алоҳида стратегик шериклик мақомига кўтарилди. Икки давлат ўртасида барча соҳада бўлгани каби парламентлараро ҳамкорлик, қонун ижодкорлиги соҳасида ўзаро самарали алоқалар йўлга қўйилди. Жумладан, ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзолангани бу борада муҳим амалий қадам бўлди.

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Раҳимжон Ҳакимов юртимизда Норма ижодкорлиги концепциясини ҳаётга татбиқ қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, Корея Республикасининг қонун ижодкорлиги соҳасидаги тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамият касб этишини алоҳида қайд этди.

Ўз навбатида Корея Республикаси қонунчилик вазири Ким Вэ Сук Ўзбекистонда Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш Концепцияси асосида қонун ҳужжатларини янада ихчамлаштиришга, тўғридан-тўғри ишловчи қонунларнинг парламент томонидан қабул қилинишига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини юқори баҳолади.

Семинар доирасида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ва Корея Республикаси Қонунчилик вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг