Валюта курслари 23/12/2024
$1 – 12893.07
UZS – 0.14%
€1 – 13386.87
UZS – -0.15%
₽1 – 125.96
UZS – 0.97%
Қидириш
Ўзбекистон 01/02/2016 Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида ХМК делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида ХМК делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида Халқаро молиявий корпорация делегацияси билан Болалар меҳнати бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзоларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Халқаро молиявий корпорация делегацияси раҳбари Ольга Щербина Жаҳон банки таркибига кирувчи ушбу муассаса фаолияти ва унинг лойиҳалари тўғрисида ахборот берди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Танзила Нарбаева Болалар меҳнати бўйича республика мувофиқлаштирувчи кенгашининг мақсадлари, кенгаш томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда келусидаги вазифалар билан батафсил таништирди.

Учрашувда Халқаро молиявий корпорация томонидан Ўзбекистонда амалга ошириладиган лойиҳа ва уни амалга ошириш механизмлари юзасидан фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг