Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 10/01/2018 Ўзбекистон ЖСТга кириш жараёнини жадаллаштиришни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ЖСТга кириш жараёнини жадаллаштиришни режалаштирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш бўйича ишни жадаллаштиришни режалаштирмоқда. Бу 2018 йилги “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурида кўзда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2018 йил 1 ноябргача ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури қабул қилинади.

Янги дастур доирасида, ЖСТга аъзо бўлиш масалалари билан шуғулланадиган идоралараро комиссиянинг янги таркиби тўғрисида қарор қабул қилинади.

Ҳужжатда Ўзбекистон қонунчилигини ташкилот меъёрларига мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш кўзда тутилган.

Ўзбекистон ҳужжат доирасида мамлакатнинг ЖСТга аъзолиги таъсирини баҳолайди. Институционал ислоҳотлар бўйича таклифлар тайёрланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг