Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 20/02/2019 Ўзбекистон-Исроил сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди
Ўзбекистон-Исроил сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2019-йилнинг 19-феврал куни Ўзбекистон-Исроил сиёсий маслаҳатлашувларининг бешинчи раунди бўлиб ўтди. Унда Ў‘збекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов ва Исроил Давлати Ташқи ишлар вазирлиги бош директори зринбосари ва Евроосиё департаменти раҳбари Александр Бен-Сви бошчилигидаги делегациялар иштирок этди.

Икки томон кун тартиби ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик барча масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда таъкидланганидек, икки томон ҳам сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, туризм, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Исроил мунтазам мулоқоти, трансмиллий таҳдидларга қарши курашишга муҳим аҳамият қаратади, парламентлараро алоқалар, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги тўғидан-тўғри ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштиришга қизиқиш билдиради.

Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, инвестицион, технологик ҳамкорлик ҳажмларини оширишдан томонларнинг манфаатдорлиги тасдиқланди.

Ўзбекистон томони мамлакатимизда юз бераётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан хорижий инвестиция ва илғор технологияларни жалб қилиш учун яратилган шароитлар тўғрисида ҳамкорларга муфассал маълумот берди.

Суҳбатда 2019-йилга мўлжалланган қшҳўшма тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби, хусусан Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бо‘йича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи мажлиси юзасидан таклифлар муҳокама қилинди.

Музокараларда Ўзбекистон – Исроил муносабатлари шартнома-ҳуқуқий асосини кенгайтиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари батафсил ко‘риб чиқилди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг