Валюта курслари 27/12/2024
$1 – 12920.48
UZS – -0.06%
€1 – 13436.01
UZS – -0.19%
₽1 – 130.17
UZS – 0.39%
Қидириш
Иқтисод 26/12/2024 Ўзбекистон Испаниянинг етакчи компаниялари вакиллари билан иқтисодий алоқаларни ривожлантирмоқда

Ўзбекистон Испаниянинг етакчи компаниялари вакиллари билан иқтисодий алоқаларни ривожлантирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Фаррух Турсунов Галисияга ташриф буюриб, минтақавий ҳокимият вакиллари ва етакчи компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Учрашувларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Испания томони Ўзбекистондаги ислоҳотларни юксак баҳолаб, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, автомобилсозлик, нефть-кимё, фармацевтика, туризм ва меҳнат миграцияси соҳаларида алоқаларни ривожлантиришга қизиқиш билдирди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Inditex компанияси билан тўқимачилик саноати соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Учрашувда қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, барқарор ишлаб чиқариш технологияларидан фойдаланиш ва Ўзбекистонда логистика марказини яратиш масалалари муҳокама қилинди. Inditex Ўзбекистонни барқарор тўқимачилик ишлаб чиқариш учун истиқболли бозор сифатида кўриб чиқмоқда.

Шунингдек, Rodriguez Lopez Auto компанияси билан Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам тизимини ривожлантириш, жумладан, тиббий автомобилларни биргаликда ишлаб чиқариш ва кадрларни тайёрлаш бўйича музокаралар ўтказилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг