Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 27/01/2019 Ўзбекистон иқтисодий эркинлик рейтингида 12 поғона юқорилаб, 140-ўринни эгаллади
Ўзбекистон иқтисодий эркинлик рейтингида 12 поғона юқорилаб, 140-ўринни эгаллади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Heritage Foundation тадқиқот институти эълон қилган 2019-йилги иқтисодий эркинлик рейтингида 140-ўринни эгаллади. 

Ўзбекистонга максимал 100 баллдан 53,3 балл берилган. Ўтган йилги рейтингда Ўзбекистон 51,5 балл билан 152-ўриндан жой олганди.

Марказий Осиёдаги республикалар орасида  Қозоғистон 59, Қирғизистон 79, Тожикистон 122 ва Туркманистон 164-ўринда қайд этилган.

Рўйхатга жами 180 давлат киритилган бўлиб, 1-ўринда 90,2 балл билан Ҳонгконг, охирги ўринда 5,9 балл билан Шимолий Корея жойлашган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг