Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 23/02/2019 Ўзбекистон икки йил ичида ЖСТга аъзо бўлиши мумкин
Ўзбекистон икки йил ичида ЖСТга аъзо бўлиши мумкин

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2019 йил 21 февраль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Жаҳон савдо ташкилоти директор ўринбосари жаноб Аллан Волфь билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш ташаббуси доирасида музокара жараёнини жадаллаштириш зарурияти, шунингдек, Ўзбекистон қонунчилигининг ташқи бозор шароитларига мослашиши учун хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ташқи савдода тадрижий тарзда икки ва кўп томонлама келишувларни имзолаш аҳамияти таъкидланди.

Ушбу жараён бир неча босқичдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири иқтисодиётнинг айрим тармоқлари, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг турли сегментларини ривожлантириш ҳамда иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг фойдаланиладиган механизмларига мувофиқлигини таҳлил қилиш асосида амалга оширилиши режалаштирилган.

Вазирлик раҳбарияти белгилаб қўйилган функциялар ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда маъмурий ва юридик жараёнларни тезлаштиришга йўналтирилган хорижий ҳамкасблар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ва тегишли идоралараро комиссияларнинг ишларини бажаришда ташкилотнинг фаол иштирок этишини айтиб ўтди. Ўз навбатида, ЖСТ котибияти ўзбек томонига мамлакат ички бозорини халқаро савдо майдончасига интеграциялаштиришда божхона ва тарифларнинг тартибга солинишни оптималлаштириш бўйича тавсиялар берди ва Жаҳон савдо ташкилоти томонидан маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш ҳамда республикани ушбу ташкилотга муваффақиятли киритиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлашда техник ёрдам кўрсатилиши алоҳида таъкидланди.

Манба: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг