Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 06/06/2016 Ўзбекистон Ҳукумати Наманган вилояти туманларининг чегарасини ўзгартирди
Ўзбекистон Ҳукумати Наманган вилояти туманларининг чегарасини ўзгартирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Наманган вилоятидаги айрим туманларнинг чегарасини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Вазирлар Маҳкамаси Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, Наманган, Уйчи, Тўрақўрғон, Янгиқўрғон, Косонсой ва Чортоқ туманлари чегараларини ўзгартириш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал этиш бўйича Республика комиссияси ташкил этилсин.

Республика комиссияси томонидан чегаралар ўзгариши муносабати билан ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси давлат ер кадастри маълумотларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитасига Наманган вилояти ҳокимияти билан ҳамкорликда чегаралар ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда зарур ўзгартиришлар киритиш вазифаси юклатилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг